• Слайд 1
    • Слайд 2
    • Слайд 3

Ўзбекистонда йоганинг ривожланиши

Бугунги кунда дунё аҳли йога ўзида "саломатлик ва фаровонлик масалаларига бутун бир ёндашувни намоён қилишини” ва йога билан шуғулланиш инсон саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутишини ҳисобга олган ҳолда уни кенг миқёсда тарғиб қилиш лозимлигини эътироф этмокда.

Ўзбекистонда ҳам йога билан шуғулланувчилар сони кундан-кунга ортиб, турли ёш тоифасидаги инсонлар ўртасида бу машғулотга қизиқиш кучайиб бормокда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 69- сессиясида 21 июнь — Халқаро йога куни деб эълон қилингани муносабати билан 2014 йилдан эътиборан бу сана Тошкент шаҳрида ҳам кенг нишонланмокда.

2018 йилга келиб юртимизда йога билан шуғулланувчилар сони 50 000 кишидан ортиб, уларга 2000 нафарга яқин турли махсус курсларни тамомлаган инструкторлар мураббийлик қилмоқда. Йога инструкторларидан 500 нафари хорижий давлатлар билан тажриба алмашиб фаолият кўрсатмокда. Тренерларга илғор тажрибаларни ўргатиш мақсадида тизимга Ҳинд маданий маркази қошидаги йога секциясида тренерлик қилаётган, Ҳиндистондаги Йога университети битирувчиси Прасаб Нану каби мутахассислар жалб этилмокда.

Республикамиз бўйича 50 га яқин спорт муассасаларида йога бўйича секциялар ташкил этилган бўлиб, уларнинг 30 таси Тошкент шаҳрида жойлашган. Бундан ташқари, Фарғона, Хоразм, Нукус, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Олмалиқ, Чирчиқ ва Янгийўл каби шаҳарларимизда ҳам йога мухлислари бисёр. Юртимизда йогани янада оммалаштириш мақсадида турли фестиваль ва мусобақалар, оммавий тадбирлар ўтказиб келинмокда.

Жорий йилнинг август ойида "Ўзбекистон йога ва медитация федерацияси” ташкил этилиб, бу ташкилотга раис сифатида сайланганимдан бағоят хурсандман. Эндиликда барчамизнинг вазифамиз — инсон руҳий олами ва саломатлиги учун фойдали бўлган йогани кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш орқали машғулотлар сонини кескин ошириш, спорт муассасаларидаги йога секцияларини кўпайтириш, уларни малакали тренерлар билан таъминлашдир.

“Узбекистон йога федерацияси” раиси,
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Йога-ретрит в горах Узбекистана

Йога-ретрит в горах Узбекистана

В западном предгорье Тянь-Шаня состоялся шестой ежегодный йога-ретрит

Йога набирает популярность в узбекских СМИ

Йога набирает популярность в узбекских СМИ

За последние несколько месяцев в узбекских СМИ появился ряд материалов, посвященных йоге

Семинар по йоге и медитации в Ташкенте

Семинар по йоге и медитации в Ташкенте

 Во вторник 16 июля в Ташкенте состоялся семинар, посвященный методикам занятий раджа-йогой

Йога центры

Yoga Federation of Uzbekistan

Партнеры

Yoga Federation of Uzbekistan